Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги нархлар бўйича маълумот берилди
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Унга кўра, бозорларда айрим маҳсулотлар қуйидаги нархларда:
Суякли мол гўшти (1 кг.) — 49 500 – 78 000 сўм;
Қўй гўшти (1 кг.) — 58 000 – 90 000 сўм;
Картошка (1 кг.) — 2000 – 6000 сўм;
Пиёз (1 кг.) — 2000 – 7500 сўм;
Сабзи (1 кг.) — 1 500 – 6 000 сўм;
Тухум (10 дона) — 7000 – 15 000 сўм;
Гуруч (1 кг.) — 5000 – 25 000 сўм;
Ўсимлик ёғи (1 л.) — 16 000 – 30 000 сўм;
Шакар (1 кг.) — 11 000 – 17 000 сўм.
ЎзА