Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ташкил этилди
11:56 / 2021-01-26

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 31-сон қарори билан Ўзбекистон давлат хореография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги Урганч филиали ташкил этилди.

Филиал таркибида “Лазги” ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими очилди. Рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, “Лазги” ижро йўли намуналари “Олтин фонди”ни яратиш “Лазги” бўлимининг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.  

Қарорга кўра, филиал ҳузурида “Лазги”нинг яратилиш тарихи ва ривожланиш даврини қамраб олган доимий экспозиция, “Лазги” ижро йўлида яратилган ижод намуналарининг фонотекаси, “Лазги”га оид либослар намуналари галереяси, кўргазмалар зали ҳамда артистик кафеси, “Лазги” болалар ҳаваскорлик театр-студияси ташкил этилади.

Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Филиалга талабаларнинг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул кўрсаткичлари ҳар йили олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.