Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастурининг иккинчи мавсуми бошланди
14:48 / 2024-06-14

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломов ва БАА Ҳукумат ишлари вазирлигининг тажриба алмашиш лойиҳаси раҳбари Манал Бин Салем иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг 2023 йилда муваффақиятли ўтказилган биринчи мавсуми сарҳисоб қилинди ва дастурнинг иккинчи мавсумини амалга ошириш юзасидан режалар белгилаб олинди.  

Хусусан, дастлабки босқичда соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов категорияларини аниқлаш, асессорларни тайёрлаш бўйича БАА томонидан услубий кўмак кўрсатилишига келишилди.  

Шунингдек, дастур ғолиблари учун БААда стажировка ташкил қилиш, келгусида Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг онлайн платформасини яратиш бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА