Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилади
11:17 / 2020-11-20

Мусиқа соҳасида давлат таълим стандарти бўйича олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш таълим муассасасининг асосий йўналиши қилиб белгиланди.

Мамлакатимизда мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, бой мусиқий меросимизни чуқур ўрганиш, ёш авлодни миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг мумтоз намуналарига муҳаббат руҳида тарбиялаш, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш  мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Мусиқа соҳасида давлат таълим стандарти бўйича олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш таълим муассасасининг асосий йўналиши қилиб белгиланди.  

Қарорга мувофиқ, филиал учун 400 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали, (1 та 400 ўринли, 1 та 150 ўринли), 300 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуриб берилади.

Таълим муассасасида  ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Ўқишга қабул қилишда талабаларнинг сони Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.