Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон давлат консерваториясида қайта таъмирланган Ахборот-ресурс маркази фаолиятини бошлади
09:33 / 2025-12-16

Ўзбекистон давлат консерваториясида қайта таъмирланган ва замонавий жиҳозланган Ахборот-ресурс марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Камолиддин Ўринбоев юртимиз аҳолиси, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ўқиш ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.  

Шундан сўнг, янги харид қилинган “Petrof” компаниясига тегишли замонавий роялларни профессор-ўқитувчилар учун тақдим қилди ва бу ҳам, ўз навбатида талаба-ёшларнинг сифатли таълим олишлари ва ўз маҳоратларини кенг намойиш этишларига хизмат қилишини таъкидлади.

Айтиш керакки, Ахборот-ресурс маркази замон талабларига мос ҳолда қайта тўлиқ таъмирланиб, фойдаланувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида халқаро стандартлар асосида унда электрон тизим жорий этилди ва электрон қайд этиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси Ахборот-ресурс маркази фондини 150 мингдан ортиқ мусиқа санъатига оид адабиётлар, нота тўпламлари, соҳага доир ўқув қўлланмалар, монографиялар, шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиётига оид китоблар, турли луғатлар, солномалар, илмий анжуман тўпламлари, ноёб мусиқий нашрлар ва бошқалар ташкил этади. Шу билан бирга, жорий йилда жаҳон мусиқа санъатига доир бир қанча янги адабиётлар билан бойитилди.

Бу эса келгусида Консерваторияда таълим жараёнларини янада ривожлантириш, соҳага малакали мутахассисларни етказиб бериш, талаба-ёшларнинг илм олишлари ва илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, профессор-ўқитувчилар учун соҳага доир янгиликлардан хабардор бўлишлари, янги ва самарали услубларни таълим жараёнларига жорий этишлари учун кенг имкониятлар яратишга хизмат қилишига шубҳа йўқ.  

Н.Усмонова, ЎзА