Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон чорак финалда тўхтади
23:49 / 2024-02-03

Осиё кубогининг чорак финал сўнгги учрашувлари ўтказилди. Унда Эрон – Япония, Қатар – Ўзбекистон терма жамоалари майдонга тушди.

Дастлаб, “Education City” стадионида Эрон ва Япония терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун ўзаро рақобатлашди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида Хидемаса Морита ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Моҳеби мувозанатни тиклади. 90+6-дақиқада Жаҳонбахш пенальтидан гол киритиб, Эронга муҳим ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, Эрон терма жамоаси ярим финалга чиқди.

Шунингдек, “Ал-Байт” стадиони Қатар ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари баҳсига мезбонлик қилди.  

Биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида қатарликларнинг ён томондан кутилмаганда берган зарбаси дарвозабонимиз Ўткир Юсуповга тегиб дарвозамизга кириб кетди. Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида терма жамоамиз аъзоси Одил Ҳамробеков ишончли ўйин намойиш этган ҳолда гол урди ва ҳисоб тенглашди.  

Асосий вақтда ҳар икки жамоада голли вазиятлар кўп бўлди. Бироқ ҳисоб ўзгармади. Қўшимча вақтларда ҳам дарвозалар дахлсизлиги таъминланди.

Шу сабабли жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида енгилди.

Энди мусобақанинг ярим финал баҳслари 6-7 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда Жанубий Корея – Иордания, Қатар – Эрон термалари финалга чиқиш учун куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА