Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Чехия бизнес форуми
13:48 / 2023-10-11

Тошкентда Ўзбекистон – Чехия бизнес форуми бўлиб ўтди.

Анжуманда қишлоқ хўжалиги вазири МарекВиборний бошчилигидаги Чехия Республикаси делегация аъзолари, кўплаб хорижлик ва маҳаллий экспертлар, ишбилармон доира вакиллари, олимлар иштирок этди.

Бугунги кунда мамлакатимизда Чехия капитали иштирокида 50 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Жорий йил январь-август ойларида ўзаро савдо миқдори 2 ярим баробар ўсиши мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи Преференциялар бош тизими (“GSP+”)га қўшилгани ҳам ёрдам берди.

Қайд этиш керак, форум икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар доирасида истиқболли режа ва ташаббусларни танлаб олиш, илгари суриш ҳамда Реестрга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштиришга қаратилган муҳим тадбирдир.

Томонлар халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандарти, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни мониторинг қилиш тизими, экология ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сингари долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, экинни етиштириш ва қайта ишлаш дастурлари ишлаб чиқиш, тўғридан-тўғри ҳамда ўзаро етказиб беришнинг келишилган схемаларини шакллантириш, сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бериш учун самарали логистика шакллантириш зарурлиги айтилди.

Шўъба мажлисида жаҳон иқтисодиётида рецессия эҳтимоли, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, транспорт ва муқобил энергетикага инвестиция киритиш мавзулари таҳлил қилинди. Халқаро молия марказлари ташкил этиш тажрибасини ҳаётга татбиқ этиш, давлат корхоналарини трансформация қилиш, қишлоқ хўжалигида электрон тижоратни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

– Ҳамкасбларимиз билан соҳага доир энг муҳим масалаларни, бирга амалга оширишимиз лозим бўлган аниқ йўналишларни белгилаб олдик, – деди М.Виборний. – Ўзбекистон юқори салоҳиятга эга мамлакат. Бугун биз нафақат фикр алмашдик, балки келгусида амалга ошириладиган аниқ лойиҳарларни ҳам белгилаб олдик. Жумладан, икки томонлама меморандум имзоладик. Бу ҳужжатда илмий йўналишда ҳамкорлик қилиш ҳам кўзда тутилган. Чехияда кўплаб ўзбекистонлик талабалар таълим олишяпти. Шу боис айнан аграр соҳадаги илмий муассасалар билан ҳам муҳим келишувларга эришдик.

Тадбир доирасида меҳмонларга ҳудудларимизнинг инвестиция салоҳияти, мавжуд йирик лойиҳалар тақдим қилинди. Қолаверса, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ҳамкорлик бўйича янги кенг кўламли дастур ишлаб чиқиш ва бошқа устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Форум доирасида B2B учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.

[gallery-13956]

Гўзал Сатторова,

Ойбек Пардаев (сурат),

ЎзА