Ўзбекистон чемпионлари аниқланди
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stables” мажмуасида болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида от йўрттириш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Қизиқарли беллашувларда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ёш чавандозлар ғолиблик учун кураш олиб борди.
Мусобақа якунида барча ёш тоифаларида мутлақ чемпионлар номи маълум бўлди. Болалар ўртасида Наэрин Талипова, ўсмирлар тоифасида Ксения Раҳматуллаева ҳамда ёшлар ўртасида Феликс Нуритдинов бош совринни қўлга киритди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Т.РЎЗИЕВ, ЎзА