Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон чемпионатида Баҳодир Жалолов мактаби тарбияланувчилари ғолибликка эришди
11:44 / 2024-03-04

Андижон шаҳрида бокс бўйича кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ўқувчи-спортчилари муносиб натижаларга эришди.

Айтиш лозим, бундан икки йил муқаддам давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниши натижасида мамлакатимиз спортига янги номларнинг кириб келишига замин яратилди. 

Бу, Андижонда ташкил этилган мамлакат биринчилигида ўз самарасини берди. Чемпионатда Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ўқувчи-спортчиларининг 5 нафари ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллаши, уларнинг 2 нафари олтин, 1 нафари кумуш, 2 нафари бронза медалини қўлга киритиши ўзбек боксида Жалоловнинг муносиб издошлари бўй кўрсатаётганидан дарак беради. 

Т.Рўзиев, ЎзА