Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Британия савдо айланмаси сўнгги 5 йилда икки баробар ошди
17:56 / 2023-11-29

Лондонда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов ва Буюк Британия парламенти давлат котиби ўринбосари, экспорт вазири Малкольм Оффорд раислигида Ўзбекистон – Буюк Британия савдо-саноат кенгаши 27-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакат тегишли вазирлик, идоралари, тармоқ бирлашмалари, банклари, ишбилармон доиралар вакиллари, шунингдек дипломатик миссиялар раҳбарлари – жами 100 дан зиёд мутахассис иштирок этди.

Делегациялар раҳбарлари шериклик жадал, изчил ўсиб бораётганини таъкидладилар. Товар айирбошлаш сўнгги 5 йилда икки баробардан кўпроқ ортииб, жорий йил 10 ойи якуни бўйича 315 миллион долларни ташкил этди. Ҳозир Ўзбекистонда Британия капитали иштирокида 273, жумладан 162 қўшма корхона ва 111 тўлиқ ушбу қироллик капитали асосида ташкил топган бизнес объекти фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга Буюк Британияга экспорт қилинаётган Ўзбекистон маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш, инвестиция ҳамкорлигини чуқурлаштиришга хизмат қилувчи таклифлар кўриб чиқилди ва қўллаб-қувватланди.

Тадбир доирасида молиявий ресурсларни жалб қилиш ва ишлатиш, таълим, тўқимачилик саноати, транспорт, рақамли технология ва бизнес жараёнида аутсорсинг масалаларига бағишланган панел мунозаралар бўлиб ўтди.

Иштирокчилар фикрига кўра, Британия савдо-саноат кенгаши икки давлат муносабатини чуқурлаштириш учун самарали платформага айланган.

Тадбир якунида Ўзбекистон – Буюк Британия иқтисодий, савдо ва инвестициявий алоқаларини янада кенгайтириш бўйича қўшма “Йўл харитаси” ҳамда учрашувлар давомида эришилган натижаларни амалга ошириш бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.

ЎзА