English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина термалари баҳсида ҳисоб тенглашди
20:11 / 2025-01-31

Республика олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортларида “Дэвис кубоги”нинг I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳсида илк кунги учрашувлар якунланди.

Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи баҳсда ҳамюртимиз Сергей Фомин ва меҳмонларнинг биринчи рақамли теннисчиси Дамир Жумҳур тўқнаш келди. Ушбу ўйинда Д.Жумҳур 7:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

[gallery-21541]

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг биринчи тўқнашуви Ҳумоюн Султонов – Мирза Башич ўртасида бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз 6:4, 3:6, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳсида умумий ҳисоб 1:1 кўринишини олди.

Эртага жуфтлик баҳсларида С.Фомин / Ҳ.Султонов тандеми М.Башич / Н.Фатич дуэтига қарши кўртга чиқади.

Яккалик беллашувларда эса Ҳумоюн Султонов – Дамир Жумҳур, Сергей Фомин – Мирза Башич учрашувига гувоҳ бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА