Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Бош вазири Тожикистонга борди
17:09 / 2024-03-11

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 11 март куни Тожикистон Республикасига келди, дея хабар берди ҳамкоримиз “Ховар” агентлиги. 

Душанбе халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмийлар кутиб олди. 

Ташриф давомида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Бош вазир Абдулла Ариповни қабул қилиши кутилмоқда. 

Шунингдек, 12 март куни Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари Қоҳир Расулзода ва Абдулла Арипов ўртасида учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

ЎзА