French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Бош вазири Қозоғистон Бош вазирини табриклади
22:12 / 2022-01-11

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Смаиловни Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан самимий табриклади.

Суҳбат давомида Олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни биргаликда изчил амалга ошириш, очиқлик, анъанавий дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган кўп қиррали стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришни давом эттириш таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикаси 
Бош вазирининг Матбуот хизмати