Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Бош прокурори Қатар ҳуқуқий идоралари раҳбарлари билан учрашди
09:45 / 2024-01-24

Ўзбекистон делегациясининг Қатарга ташрифи доирасида Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматиллa Йўлдошев Қатар Адлия вазири Иброҳим бин Али Ал Хассан Ал Муҳаннади билан учрашди.

Ташкилот раҳбари делегация аъзоларини Қатар адлия тизими билан таништирди.  

Ўз навбатида, Ўзбекистон томони ҳамкасбларига Ўзбекистон Республикаси суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.  

Шунингдек, делегация Қатар Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ тадқиқот маркази раҳбари Салеҳ Али Ал-Фадала билан учрашди.  

Тадбир давомида Марказ раҳбари иштирокчиларни ташкилот фаолияти билан таништирди.  

Шу билан бирга, томонлар Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Қатар қонунчилик ва суд-ҳуқуқ тадқиқот маркази ўртасида Меморандум имзолаш масалаларини муҳокама қилди.  

Хусусан, учрашув иштирокчилари ушбу ҳужжат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг касбий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.  

Бундан ташқари, ташриф дастурига кўра, ўзбек делегациясининг Қатар Давлат ички ишлар вазири Шайх Абдулазиз бин Фейсал бин Моҳаммед Ал Тани билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда томонлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, терроризм, кибержиноятчилик ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш соҳаларида тажриба алмашди.  

Тадбирлар якунида иштирокчилар бўлиб ўтган учрашувлар трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг олдини олишда биргаликда иш олиб бориш ва ҳуқуқий соҳада идоралараро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.  

Н.Абдураимова, ЎзА