Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон биатлон федерациясига раис сайланди
18:56 / 2022-03-16

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгашида Ўзбекистон биатлон федерациясининг навбатдан ташқари II конференцияси бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишда федерация раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар кўриб чиқилди. Мудофаа вазирининг ўринбосари Қодиржон Турсунов федерация раиси, “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Абдусаматов раис ўринбосари лавозимига сайланди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Конференция давомида шунингдек, федерациянинг истиқболдаги режалари белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон биатлон федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

З.ЖОНИБЕКОВ, ЎзА