Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Татаристон спорт вазирлигининг фахрий нишони билан тақдирланди
14:54 / 2023-11-04

Шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўтказилаётган турнирда мамлакатимиз спортчилари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Кеча мазкур халқаро турнир доирасида Халқаро белбоғли кураш федерацияси(IBWA) нинг навбатдаги конгресс йиғилиши бўлиб ўтди. Конгресс давомида Халқаро белбоғли кураш федерацияси (IBWA)нинг бир қатор лавозимларига номзодлар сайланди. 

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров 50 га яқин давлатларнинг делегатлари овоз бериши натижасида яна тўрт йилга Халқаро федерация вице-президенти этиб сайланди. 

Йиғилиш давомида мамлакатимиз спорт мутахассиси халқлар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, белбоғли кураш спорт тури ривожига қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси учун Татаристон Республикаси спорт вазирининг тегишли буйруғига асосан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун фахрий нишон билан тақдирланди. 

Айтиш лозим, Қозон шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда Фарғона вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ризобек Машарипов, Фарғона вилояти белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори Мираншоҳ Рўзиев бошчилигидаги спортчилар Ўзбекистон терма жамоаси таркибида совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. 

Мусобақалар 6 ноябрга қадар давом этади. 

Т.Рўзиев, ЎзА