English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Беларусь: тиббиёт соҳасида ҳамкорлик ривожланади
15:29 / 2024-09-18

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Минск шаҳар ижроия қўмитаси ўртасида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича имзоланган "Йўл харитаси"га асосан Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Беларусь Республикасидаги Она ва бола марказига ташриф буюрди.

Марказ директори Сергей Василев  яратилган шароитлар билан таништириб, бу ерда кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳақида маълумот берди.

Болаларнинг муддатидан аввал дунёга келишининг олдини олиш учун барча имкониятлар ишга солиниши ҳамда буни амалга оширишга замонавий технологиялар мавжуд эканлиги айтиб ўтилди. Шунингдек,  она сутини сақловчи ҳамда муддатидан аввал туғилган чақалоқларни парвариш қилувчи ускуналар билан танишилди.

Минск шаҳар ижроия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Надежда Лазаревич ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Султонова ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Учрашув доирасида оилаларга, шу жумладан, ногирон болалари бўлган аёлларга кўрсатиладиган ёрдамлар бўйича тажриба алмашиб, ушбу йўналишда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш йўллари муҳокама қилинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА