Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон байроғи – мустақиллик тимсоли” шеърлар танлови ғолиблари тақдирланди
14:50 / 2020-11-19

Ҳар бир шеър алоҳида ўрганилди ва қизғин муҳокама қилинди, ижодкорларнинг шеърий маҳоратига қараб ижодий ишлар баҳоланди.

Ўзбекистон Маҳалла хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Алишер Навоий нодир меросини тарғиб қилиш маркази жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида навоийлик ижодкорлар ўртасида “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Ўзбекистон байроғи − Мустақиллик тимсоли” мавзусида шеърлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ўтказилган танлов давомида Ҳакамлар ҳайъатига 82 нафар ижодкорнинг шеърлари тақдим этилди. Шундан 18 ёшгача бўлган ижодкорлар 59 нафарни, 18 ёшдан юқори бўлганлар ижодкорлар эса 23 нафарни ташкил этди. Танловга келиб тушган ижодий ишлар (шеърлар) Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов шартларига мослиги нуқтаи назаридан сараланиб, чуқур таҳлил қилинди. Ҳар бир шеър алоҳида ўрганилди ва қизғин муҳокама қилинди, ижодкорларнинг шеърий маҳоратига қараб ижодий ишлар баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра 18 ёшгача бўлган болалар ўртасида 1-ўрин Навоий шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Озода Нормановага насиб этди. 18 ёшдан юқори бўлган ижодкорлар ўртасида эса биринчиликни “Таълим ва ҳаёт” газетаси таҳририяти ходими Актам Жўраев қўлга киритди.

Ташкилотчилар, ҳомий ташкилотлар вакиллари, зиёлилар, ёш ижодкорлар иштирокида “Байроғимиз фахру ғуруримиз” мавзуида маърифий учрашув ўтказилиб, ёш ижодкорларнинг Ватанимиз байроғига бағишлаб ёзган шеърлари асосида шеърият кечаси ташкил этилди. Учрашув ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимига уланиб кетди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди

Абдували БЎРИЕВ, ЎзА