Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – барчамиз учун ягона ватан…
19:09 / 2022-07-29

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “30 июль – Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, халқлар ва хорижий давлатлар ўртасида ҳамжиҳатлик, маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш мақсадида “Ўзбекистон барчамиз учун ягона қалб, ягона ватандир” мавзусида маънавий - маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир бағрикенглиги тилларда достон бўлган Шомаҳмудовлар хонадони ҳаёти, Раҳмат Файзийнинг “Ҳазрати инсон” романи асосида режиссёр Шуҳрат Аббосов ишлаган “Сен етим эмассан” фильмидаги лавҳалар билан бошланди.

Сўзга чиққанлар “30 июль -Халқаро дўстлик куни” мазмун-моҳияти, миллатлараро тотувликни таъминлашда ушбу сананинг аҳамияти, миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида тинчлик, тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Маълумки, мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар, 16 та диний конфессия вакиллари, 141 та миллий маданий марказ ва 36 та дўстлик жамиятлари аъзолари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқликда яшаб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан дунёнинг кўплаб давлатларида 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади. Шундан келиб чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномасига асосан 30 июлда «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Тадбирга Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакиллари ҳам ташриф буюриб, барча миллат вакиллари аҳил, бир-бирига қариндош бўлиб кетишгани, тўй-ҳашамлар, турли байрамларни биргаликда – иноқликда ўтаётганини эътироф этишди. Байрам тадбирида тожик, қозоқ, қирғиз, қрим-татар, бошқирд, белорус, уйғур ва озарбайжон миллий маданий марказлари қошида ташкил этилган ансамбллар ўз бадиий маҳоратларини намойиш этишди.

Тадбирга Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий ) маркази ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳам меҳмон сифатида қатнашдилар.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад, оддий одамлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат.

ЎзА