French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Баҳрайн муносабатлари юқори баҳоланди
18:29 / 2025-07-10

"Al-ayam" нашри ёзишича, Баҳрайн Подшоҳлиги ички ишлар вазири генерал-лейтенант Шайх Рашид бин Абдуллоҳ Ал-Халифа Ўзбекистон Республикасининг Баҳрайндаги элчиси этиб тайинланган, Ар-Риёд шаҳрида фаолият юритаётган Нодиржон Турғуновни қабул қилган.

Мезбон мулозим элчимизни қутларкан, икки давлат ўртасидаги муносабатни юқори баҳолаб, ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва турли соҳаларда тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидлаган.

Суҳбат чоғида, хусусан, хавфсизлик йўналишидаги қўшма дастурлар ва умумий саъй-ҳаракатларни ривожлантиришга доир қатор мавзулар муҳокама қилинган.

М.Пирматова, ЎзА