French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – бағрикенг диёр!
11:45 / 2025-11-15

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси ҳамда “Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни” резолюцияси (2024 йил), ижроси, шунингдек, “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан жамиятда ўзаро ҳурмат, тотувлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ташаббус ва ғояларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган миллатлараро тотувлик, конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар, диний эркинлик ва бағрикенгликнинг амалий ифодалари ҳақида сўз юритилди.  

Ўзбекистонда турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро ҳурмат, дўстлик ва бир мақсад йўлида яшаб келаётгани юртимизнинг энг муҳим қадриятларидан бири экани таъкидланди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори Эътибор Султанова халқ дипломатияси – бу фақат расмий мулоқот эмас, балки халқлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстликни мустаҳкамловчи кучли маданий ва маънавий кўприк экани, диний бағрикенглик эса ана шу кўприкни барқарор ва мустаҳкам ҳолда сақлаб туришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланишини таъкидлади.  

Янги Ўзбекистонда бу жараён фуқаролик жамияти институтлари, таълим муассасалари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида самарали амалга оширилаётгани қайд этилди.

Давра суҳбати якунида тотувлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида бағрикенглик маданиятини тарғиб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА