Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими: сарҳисоб ва режалар
10:13 / 2021-11-12

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида жорий йилнинг ӯтган ойлари мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган тадбир бӯлиб ӯтди.

Таъкидланганидек, бўлим томонидан жорий йилнинг ӯтган даврида 120 га яқин, жумладан, 43 та кӯргазма, 22 та маҳорат дарси, 10 та пленэр, 45 та учрашув ҳамда бошқа турли мавзудаги тадбир ӯтказилди. Бу ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан анча кӯп эканлигини кӯрсатади.

Жорий “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ёш рассомлар Полатжон Абдреймов, Саламат Бабажанов ва Қозоқбой Хожамуратовнинг шахсий кўргазмалари ташкил этилди. Бундан ташқари, Ажиниёз Худайбергенов ҳамда Полатжон Абдреймов халқаро “Турон” мукофоти билан, таниқли рассом Абдулла Раджапов “Меҳрат фахрийси” кӯкрак нишони,  Барлиқбой Айтмуратов “Қорақалпоғистон Республикаси халқ рассоми”, ҳайкалтарош Дарибой Тажимуратов “Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби” фахрий унвонлари билан тақдирланди.  

Тадбирда қӯлга киритилган ютуқлар билан бирга келгусидаги вазифалар ҳам белгиланди. Жумладан иштирокчилар томонидан рассомлар ижод уйи ҳамда марказий устахона ташкил этиш, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари тӯғрисида рисола ва плакатлар чоп этиш каби қатор таклифлар билдирилди.  

Тадбир якунида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолигига номзод ёшлар таништирилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

[gallery-4630]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА