French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги марказга директор тайинланди
12:00 / 2022-01-06

Давронбек Шукуров Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказига директор этиб тайинланди.

Давронбек Шукуров Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини мазкур институтда бошлаган.

У 2020 йилдан ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган. Бир вақтда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти мустақил изланувчиси (PhD) сифатида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелда “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Ушбу ҳужжатга кўра, 2021 йил 21 июнь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ушбу марказ шу йил январидан ўз фаолиятини бошлади.

Марказ давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-методик ва давлат таълим муассасаси ҳисобланади.

Икром Аввалбоев, ЎзА