Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекистон аёл судьялари» тўплами икки тилда чоп этилди
18:24 / 2021-03-05

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида хайрли ишни амалга оширди. Кенгаш ташаббуси билан «Ўзбекистон аёл судьялари» тўплами ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 165 нафар аёл судья фаолият кўрсатмоқда. Бу умумий судьяларнинг қарийб 13 фоизини ташкил қилади. Бу одил судловни амалга оширишда хотин-қизлар муносиб ҳисса қўшаётганини англатади.

Тўпламда барча судья аёллар ҳақида ихчам маълумотлар жамланган.

Мазкур тўплам аёлларга ҳурмат-эҳтиром рамзи ва Халқаро хотин-қизлар кунига камтарона совға сифатида тайёрланди, дейилади Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарида.

                                                                                                                                                      ЎзА