Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон аввалгидан 211 тонна кўп ерёнғоқ экспорт қилган
11:43 / 2022-03-10

Ерёнғоқ дуккакдошлар оиласига мансуб жуда фойдали маҳсулот ҳисобланади. Унинг 10 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, Ўзбекистоннинг суғориладиган минтақаларида оддий тури экилади.

Асли ватани Жанубий Америка (Бразилия) бўлган бу ўсимлик XVI асрда Осиёга, сўнг Европага тарқалган. Ерёнғоқ Ҳиндистон, Хитой, Мьянма (Бирма), Япония, Марказий ва Шимолий Африка, АҚШ, Ўрта Осиёда экилади. 

Ўзбекистонда ҳам бу фойдали маҳсулотни четга экспорт қилиш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 15 та давлатга қиймати 2,2 миллион долларга тенг бўлган 1,8 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган. 

Ерёнғоқ экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 211 тоннага ошган. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар: Озарбайжон – 348,5 тонна, Покистон – 324,8 тонна, Афғонистон – 312,1 тонна, Туркманистон – 212 тонна, Россия – 211 тонна, Қозоғистон – 131,3 тонна, Украина – 109,6 тонна, Қирғизистон Республикаси – 43 тонна, Нидерландия – 38 тонна ҳисобланади. 

Умуман, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти йилдан-йилга ортиб бораётгани эса қувонарли ҳол.    

М.Комилова, ЎзА