Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тайёрланган таҳлилга кўра, октябрь ойи якунларига бўйича республикада барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 112,5 минг донага етган. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 11 фоиз юқори. Савдо фаоллиги барча асосий бозор сегментларида ошган.
Бирламчи ва иккиламчи бозорларда енгил автомобиллар сегменти ойлик 12,7 фоиз ўсишни кўрсатди ва 95,4 минг донани ташкил етди. Энг юқори ўсиш Наманган, Жиззах ва Бухоро вилоятларида қайд этилган бўлиб, бу ҳудудларда савдолар 20 фоиздан зиёд ошди. Шу билан бирга, Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида фаоллик бироз пасайгани кузатилди.
Октябрь ойи натижаларига кўра, бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси қарийб 19 фоизга ошди. Б қўшимча 6 минг дона автомобиль сотилганини кўрсатади. Сегмент доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар тоифасида сотувлар 33,4 минг донага етди, бу ўтган ойга нисбатан 22 фоизга ўсди.
Янги хорижий автомобиллар сотуви бироз ўсиш (+1,1 фоиз) билан сентябрь ойи кўрсаткичларидан ошиб, 4,5 минг донани ташкил этди.
Октябрь ойида енги автомобилларнинг иккиламчи бозорда сотувлари ўтган ойга нисбатан 9 фоизга ошиб, 57,4 минг донани ташкил этди.
Иккиламчи бозорда электромобиллар сотуви 3 минг донадан ошиб, ойлик ҳисобда 15,2 фоиз ўсиш қайд этилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар кўпдир.
М.Қосимова, ЎзА