Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Австрия ишчи гуруҳини тузиш юзасидан меморандум имзоланди
12:44 / 2024-06-13

Яқинда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов хизмат сафари билан Австриянинг Вена шаҳрида бўлди.

Ушбу сафар чоғида томонлар қатор учрашувлар ўтказди. Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва Австрия Федерал молия вазири ўринбосари А.Райхардт ўртасида ташкил этилган учрашув улардан бири.  

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу тадбир доирасида Федерал молия вазирлиги билан ҳамкорликда энергетика ва кимё соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш, йирик хорижий компанияларни молиялаштириш, технологик ечимларни тақдим этиш ҳамда лойиҳалар доирасида зарур ускуналарни маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида қатор йирик компаниялар вакиллари билан бизнес мулоқот уюштирилди.  

Учрашувда Австрия томонидан энергетика ҳамда кимё соҳаларида ҳамкорликнинг мавжуд имкониятларини доимий равишда ўрганиб бориш ва илғор лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни мониторинг қилиш бўйича Ўзбекистон – Австрия ишчи гуруҳини тузиш таклифи билдирилди.  

Бизнес мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Австрия Федерал молия вазирлиги ўртасида ишчи гуруҳ тузишни кўзда тутувчи ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан меморандум имзоланди.  

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА