French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон архиви 106 ёшда
11:09 / 2025-10-30

Пойтахтимизда архив тизими ташкил топганининг 106 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон архив хизмати: 106 йиллик тарих ва янги давр вазифалари” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда бугунги кундаги архив ишини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари, архив соҳасида қўлланилаётган янги рақамли технологияларни татбиқ этиш, идоравий архивлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, турли мамлакатлар тажрибаларини архивларга татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилди.

[gallery-25976]

Мамлакатда архив ишини ташкил этишда туб ўзгаришлар амалга оширилди.  

Жумладан, собиқ давлат идоралари архивларини идоравий архив сифатида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Илмий, тарихий, маданий ва маърифий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар давлат мулки деб эълон қилинди.  

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва улардан фойдаланиш борасида муҳим вазифаларни бажариб келмоқда.

Илмий-амалий анжуманда иштирок этиш учун олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтлари, илмий марказлар, музейлар, давлат ва идоравий архивлар ходимлари, ёш олимлар, докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар таклиф этилди.

Конференция доирасида “Ўзбекистон архив хизмати тарихи” мавзусидаги кўргазма ташкил этилди.

Мазкур тарихий тадбир ўзбек архивчилиги ва илмий жамоатчилиги учун муҳим воқеа бўлди.

Гулноза Бобоева,  

Аслиддин Алижонов (сурат),

ЎзА