Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон АҚШнинг пандемия даврида кўрсатган амалий кўмагидан миннатдор
18:23 / 2023-02-07

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник ҳамда USAIDнинг юртимиздаги миссияси вакиллари билан мулоқот ўтказди. Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, самимий руҳда ўтган учрашувда тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон АҚШнинг коронавирус пандемияси даврида кўрсатган амалий кўмагидан миннатдор. Хусусан, CОVID-19га қарши кураш учун CОVАХ дастури доирасида етказиб берилган вакциналар мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.    

Шу билан бирга, кейинги йилларда юртимизда USAID грантлари асосида рўёбга чиқарилаётган қатор лойиҳалар тиббиёт соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантириш имконини бермоқда. Масалан, мамлакатимизда сил ва ўпка касалликларининг олдини олиш, тиббиёт муассасаларини махсус тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, ОИВ, гепатит B ва С ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, санитария-эпидемиология ва тиббиётнинг бошқа қатор йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланяпти.

Учрашувда келгусида тиббий таълимни ривожлантириш, хусусан, АҚШдаги тиббиёт университетлари билан мамлакатимиздаги соҳага ихтисослашган олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, шифокор ва ҳамширалар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни рўёбга чиқариш истиқболлари юзасидан келишиб олинди.    

ЎзА