English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-АҚШ: таълимда ҳамкорлик
12:14 / 2023-10-11

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Таълим бўйича Америка Кенгашлари халқаро ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида Бухорода инглиз тилини ўқитиш масалаларига бағишланган ҳудудий конференция бўлиб ўтди.

Бухоро шаҳридаги 4-ихтисослашган умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ушбу конференцияда 100 нафардан ошиқ инглиз тили фани ўқитувчиси қатнашди.

Икки кун давом этган анжуманда Навоий ва Бухоро вилоятларидаги ESN:STT дастури иштирокчилари ҳамда TESOL ўқитиш усуллари бўйича малака оширган халқаро экспертларнинг 40 дан ортиқ семинари, маҳорат дарси ва тақдимоти ўтказилди.

Иштирокчилар ўқувчиларнинг билим олишини яхшилаш, ўқитишнинг коммуникатив усуллари, дарс ишланмаларини ишлаб чиқиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини оширди.

Фаол иштирокчилар тадбир ташаббускорлари томонидан тақдирланди. Ташкилотчиларга Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ташаккурномалари топширилди.

[gallery-13952]

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари