Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Америка бизнес-форуми: икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари фаоллашмоқда
19:48 / 2023-09-17

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташрифи арафасида Вашингтонда Ўзбекистон – Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда иштирок этган АҚШнинг “Silver Leaf” компанияси президенти Ден Патерсон мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик хусусида фикрларини баён этди.

– Ўзбекистон билан 2018 йилдан буён иқтисодий ҳамкорликда фаолият юритяпмиз. Мамлакатингизга қишлоқ хўжалиги йўналиши учун инвестиция киритганмиз.

Бизнес-форум жуда ажойиб, самарали бўлди. Унда ишбилармонлар, ҳукумат аъзолари ва хусусий сектор вакиллари, йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари бир нуқтага йиғилди.  

Мазкур тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида ўтказилаётгани аҳамиятли.

Форумда ўзаро инвестицион ҳамкорлик муҳитини яхшилаш, икки давлат тадбиркорлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, форум доирасида муҳокама этилаётган масалалар қаторига логистика соҳасидаги бир қатор йўналишларни кенгайтиришга урғу берилди. Ундан ташқари, Энергетика вазирлиги билан янги лойиҳа устида иш олиб бориляпти. Мазкур соҳада улкан салоҳият мавжудлигини инобатга олиб, энергияни тежаш ва муқобил энергия ресурсларини қўллашга оид фаолиятларни ривожлантиришга ҳаракат қилинмоқда.

АҚШ Ўзбекистоннинг имкониятларини юқори баҳолайди ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳаракатини қўллаб-қувватлайди. Шу боис, биз янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда давом этамиз, ўз ўрнида, ишбилармон доира вакиллари ўртасида ғоялар алмашинуви бўйича янгича қарашларимизни намоён этишга интиламиз.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА