Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон аккредитация маркази” ДМ олдида катта вазифа ва масъулият турибди
15:48 / 2025-12-26

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида 2026 йил ва Ўзбекистоннинг яқин келажаги учун катта марралар ва муҳим вазифалар белгиланди.

– 2025 йил сарҳисоб қилинар экан, бу йил тарихимизда биринчи марта ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошгани қайд этилди. Глобал савдо тизимида “ўйин қоидалари” ўзгараётган бир пайтда, жорий йил экспортимиз 23 фоизга ошиб, 33,4 миллиард долларга етди. Энг муҳими, олтин-валюта захираларимиз илк бор 60 миллиард доллардан ошди. Шу йил иқтисодиётимизга жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 43,1 миллиард долларга етди.

Бир неча соҳалар қатори, сифат инфратузилмасида ҳам кутилаётган ўзгаришлар алоҳида эътироф этилди. Аккредитация, метрология ва стандартлаштириш соҳаларидаги ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон “Глобал сифат инфратузилмаси” индексида сўнгги икки йилда 15 поғона юқорилаб, 52-ўринга кўтарилди. 2025 йилги ГҚИИ натижаларига кўра, Ўзбекистон аккредитация хизмати бўйича 185 давлат орасида 29-ўринни эгаллади. Президентимиз таъкидлаганидек: “Бу албатта яхши! Шу билан бирга, маҳсулотларимиз рақобатбардошлигини янада ошириш учун техник тартибга солиш соҳасини янги босқичга олиб чиқамиз. Бунинг учун “Давлат назорати” тизимидан халқаро тажрибада юқори самара берган “Бозор назорати” тизимига ўтамиз.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДМ олдида катта вазифа ва масъулият турибди. Жамоамиз билан ҳамнафас ҳолда 2026 йил март-апрель ойларига мўлжалланган Осиё-Тинч океани аккредитация ҳамкорлиги (APAC) ташкилотининг навбатдаги партитет баҳолашига тайёргарлик ишларини олиб бормоқдамиз. Ушбу баҳолаш натижаси ГҚИИ индексида Ўзбекистон аккредитация хизмати мавқеини янада оширишга ва мамлакатимиз маҳсулотларининг экспорт кўлами ортишига хизмат қилади. 

Президентимизнинг бугунги мурожаатлари ва соҳага оид белгиланган вазифалар бизга катта масъулият юклайди. Биз бор билим ва салоҳиятимизни ишга солиб, ушбу катта имтиҳондан шараф билан ўтамиз, деб умид қиламиз, – деди “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДМ директори Б. Шарипов.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

 

--0--