Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 50 миллиондан ошиши кутилмоқда
15:31 / 2025-12-23

Бу эса ижтимоий ривожлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқишни тақозо қилади

Ўзбекистон аҳолиси сони бугунги кунда 38 миллионга яқинлашди. 2030 йилга келиб 41 миллионга, 2050 йилга бориб эса 50 миллиондан ортиши кутилмоқда.

Ўзбекистон аҳолисининг 2050 йилгача бўлган прогнозини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва шу асосда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. 

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ йиғилишида шу ҳақда сўз борди. 

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси мутахассислари томонидан вазирлик ва идоралар томонидан ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни ишлаб чиқишда айнан қайси йўналишларга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича тавсиялар берилди.

Сенаторлар, вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан республиканинг айрим ҳудудлари мисолида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини белгилаб олиш ва шу асосда ўрганиш ўтказиш таклифи билдирилди. 

Айниқса, ижтимоий соҳаларда аҳолининг таълим, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиши учун қулай шароит яратиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида эришилиши лозим бўлган кўрсаткичлар долзарблигига эътибор қаратилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА