Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринда
15:00 / 2023-12-09

Статистика агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринда. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган.  

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси қуйидагича:

Арманистон – 35,5 кв. м, Молдова – 35,3 кв. м, Беларусь Р. – 29,4  кв. м, Россия – 28,2  кв. м, Қозоғистон – 23,4  кв. м, Озарбайжон – 20,1  кв. м, Ўзбекистон – 18,5  кв. м, Қирғиз Р. – 13  кв. м, Тожикистон – 10,9  кв. метрни ташкил этади.  

Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА