French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Афғонистон: савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаймоқда
20:55 / 2020-12-01

Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклидаги ушбу тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Анвар Асамов, Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси Муҳаммад Исмоил Газанфар, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Ҳолид Элмий, шунингдек, икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

А.Икромов сўнгги йилларда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини, бунда савдо-саноат палаталарининг ҳам ҳиссаси борлигини қайд этди.

[gallery-231]

Учрашувда савдо ва инвестициялар, банк, божхона ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш томонларнинг умумий мақсадидир. Хусусан, Ўзбекистон ва Афғонистон компаниялари ўртасида шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича ишлар бошланган.

Жорий йилнинг ўн ойида ўзаро савдо айланмаси 611 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистон қўшни давлатга 609,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди. Ўз навбатида, афғон ишбилармонлари 1,9 миллион долларлик маҳсулот етказиб берган.

Видеомулоқот чоғида бу каби тадбирларни кўпроқ ўтказиш лозимлиги таъкидланди. Чунки ишбилармонларнинг тез-тез мулоқотга киришиши истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишувларни ўз вақтида амалга оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА