English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 9 ойда 135,9 мингта телевизор экспорт қилган
14:03 / 2022-11-10

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 23,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 135,9 мингта телевизор экспорт қилган.

Хабарда телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,2 мингтага ошгани айтилган.  

Ўзбекистондан энг кўп телевизор импорт қилган давлатлар рўйхатини Россия бошқармоқда. Масалан, ўтган тўққиз ойда Россия Ўзбекистондан жами  73 мингта телевизор импорт қилган. Бундан ташқари, мамлакатимиз   Озарбайжонга  40,5 мингта, Қозоғистонга 12,8 мингта, Тожикистонга  2,7 мингта, Туркманистонга  2,2 мингта, Қирғизистонга 1,6 мингта ва Арманистонга  1,2 мингта замонавий телевизорлар экспорт қилган.