Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 30-Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда
12:25 / 2023-03-24

Жорий йил 22-26 март кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида «Чегараларсиз китоб олами» 30-Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

АОКА хабарига кўра, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган нуфузли китоб кўргазма-ярмаркасида 20 дан ортиқ мамлакатдан матбаа корхонаси, нашриётлар, шу жумладан, мамлакатимиз нашриёт ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар мутасаддилари иштирок этмоқда.  

30-Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида юртимиздан 10 га яқин нашриётнинг турли жанр ва йўналишдаги 100 дан ортиқ китоби намойиш этилмоқда.  

Бу каби халқаро китоб кўргазма-ярмаркалари нафақат турли миллат, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда, балки китоб оламидаги янгиликлар, янги нашрлар, замон ёзувчилари ва шоирлари, тарихни ўрганишда, тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга.  

30-Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 26 мартга қадар давом этади.  

 

ЎзA