English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 2030 йилда таълим сифати бўйича ТОП-30таликка кириши керак
15:55 / 2020-12-18

Бугун “Tashkent City Congress Hall«да бўлиб ўтаётган «Тошкент ёшлар форуми-2020«нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Форумнинг илк кунида ана шундай муҳим учрашувлардан бири «Ижтимоий соҳа-2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари» мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири  биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ҳамда Ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев спикер сифатида иштирок этишди.

Ушрашувда Ўзбекистоннинг таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида келгуси йилларда амалга оширилиши керак бўлган тизимли чора-тадбирлар ҳамда қатор муаммоларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз тақдимоти билан қатнашиб, таълим бериш жараёнидаги ислоҳотлар, режалар, шунингдек, ёшларга муваффақиятга эришиш бўйича ўз тавсияларини берди.  

– Таълимнинг асосий вазифаси ёшларни келажакда муваффақиятга тайёрлашдан иборат. Муваффақият бу ўз олдингизга қўйган мақсадингизга қонунни бузмасдан, ҳеч кимнинг ҳуқуқларини поймол қилмасдан эришишдир. Бу ерда ўтирганларнинг ҳаммасини ўз муваффақиятига эришиши учун имконияти етарли, – деди Шерзод Шерматов.

Шунингдек, вазир 2030 йилгача Ўзбекистон таълим бериш сифати бўйича жаҳонда ТОП-30 та мамлакатлари қаторига кириш вазифаси кўзда тутилганини маълум қилди ва бунинг учун мактаблардаги шарт-шароитларни янада яхшилаш кераклиги, ўқитувчиларни жамоавий ишлар ва ортиқча қоғозбозликлардан халос этиш зарурлиги ҳақида гапириб, аввало бунинг учун ҳаракатдан тўхтамаслик кераклигини таъкидлади.