French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси ёш олимлар нигоҳида
15:01 / 2023-11-23

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси ёш олимлар нигоҳида: иқтисодиёт, сиёсат ва ҳуқуқ” мавзуида халқаро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Маълумки, жорий йилнинг 11 сентябрида давлатимиз раҳбарининг  “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди. Мазкур стратегия халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлашга хизмат қилади.  

Тадбир давомида Стратегияда иқтисодиёт, сиёсат ва ҳуқуқ соҳаларидаги долзарб мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Глобал сиёсатда Ўзбекистоннинг ошиб бораётган ўрни, мамлакатимиз иқтисодиётига зарур бўлган инвестициялар, энергетика соҳалари бўйича ҳамда ҳуқуқий соҳасидаги ахборот хавфсизлиги, парламентаризм ва шу каби давлат соҳаларини ривожлантириш юзасидан тажриба алмашилди.    

[gallery-14735]

Шунингдек, конференция якунида бундай ташаббусларни янада кўпайтиришга келишилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА