Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳолати тоифаларга ажратилади
11:45 / 2026-02-25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш, ушбу жараёнда масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш Республика комиссиясига юкланади.

"Ўзбекистон - 2030" стратегияси амалга оширилиши устидан назорат қуйидаги тартибда амалга оширилади: 

Адлия вазирлиги Ҳисоб        палатаси билан биргаликда "Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришишдоирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа чора-тадбирлар дастурлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини назорат қилади; 

Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги  "Тараққиёт стратегияси" маркази ва "Юксалиш" ҳаракати билан биргаликда "Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши устидан мониторинг юритади; 

Республика комиссияси "Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишида юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилади, заруратга кўра ушбу масалаларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларининг кун тартибига киритиб боради; Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон - 2030" стратегияси амалга оширилишининг ҳар ойда Бош вазир ўринбосарлари иштирокида танқидий кўриб чиқилишини таъминлайди. Бунда "Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришмаган вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

"Ўзбекистан - 2030" стратегияси мақсадлари бўйича масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари тегишли самарадорлик кўрсаткичига эришишга бир вақтнинг ўзида асосий ва тенг кучли ижрочилар ҳисобланади. 

"Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши устидан мониторинг Агентлик томонидан юритиладиган Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформаси орқали амалга оширилади. 

Рақамли платформада "Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳолати қуйидаги тоифаларга ажратилади: 

а) "яшил" - белгиланган самарадорлик кўрсаткичига ўз вақтида ва тўлиқ эришилган; 

б) "сарқ" - белгиланган самарадорлик кўрсаткичига эришишда кечикишлар мавжуд, бироқ уларни бартараф этиш имкони бор; 

в) "қизил" - самарадорлик кўрсаткичига эришишда жиддий кечикишлар мавжуд ёки уларга умуман эришилмаган. Бунда: 

"яшил" тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичларига масъул идоралар рағбатлантирилади; 

"сариқ" тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичларига эришишда мавжуд кечикишлар сабаблари таҳлил қилинади ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли идорага зарур чораларни кўриш бўйича кўрсатмалар берилади; 

"қизил" тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичларига масъул идоралар фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида танқидий кўриб чиқилади.

ЎзА