English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларига эришилишини мониторинг қилиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади
10:32 / 2026-02-25

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди: 

а) "Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда реал шароитга мос, ўлчаш ва баҳолаш имкони мавжуд самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш; 

б) "Ўзбекистон - 2030" стратегияси билан белгиланган ўрта муддатга мўлжалланган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларини янги чақириқлар ҳамда шиддат билан ўзгараётган умумжаҳон тенденцияларига мувофиқ ҳолда янгилаш; 

в) "Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларига эришилишини мониторинг қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш; 

г) соҳа, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича стратегик режалаштириш ҳужжатларининг "Ўзбекистон - 2030" стратегияси билан уйғунлигини таъминлаш. 

Фармон билан: 

а) 2023-2025 йилларда эришилган самарадорлик кўрсаткичлари ва ўтказилган баҳолаш натижалари асосида янгидан ишлаб чиқилган 2026-2030 йилларга мўлжалланган "Ўзбекистон - 2030" стратегияси; 

б) "Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларини шакллантиришнинг маълумот манбалари; 

в) "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди. 

"Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш барча даражадаги вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳамжимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг энг устувор вазифаси ҳисобланади, бу бўйича уларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланади.

Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторларини шакллантиришда "Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларининг барча самарадорлик кўрсаткичлари қамраб олинади ҳамда мониторинг натижалари самарадорликни баҳолаш учун асос бўлади.

ЎзА