English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси кенг жамоатчилик муҳокамасида (+видео)
13:50 / 2026-01-16

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида 2030 йилгача мўлжалланган стратегияни кўриб чиқиш таклифини билдирган эди. Бу жараёнда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, юз берган ўзгаришларни эътиборга олиш кераклиги таъкидланган. Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон-2030” стратегияси эълон қилиниб, халқ муҳокамасига қўйилди. Яқин 5 йилда ривожланиш мақсадларини белгилаб берувчи ушбу ҳужжат давлат органлари ва ташкилотларда ҳам кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, қишлоқ хўжалигида салмоқли марралар белгиланган бўлиб, “Ўзбекистон 2030” стратегиясининг янги таҳририда аграр соҳага оид ўзгаришлар ҳам назарда тутилган. Ўсимликлар  карантини ва ҳимояси агентлигида ўтказилган муҳокамада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни етиштириш, кўчатларни сертификациядан ўтказиш каби бандлар кўриб чиқилди.          

- “Ўзбекистон-2030” стратегияси муҳокамасидаги 54-мақсад, яъни қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш мақсадида ходимлар томонидан тегишли таклифлар билдирилди, - дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори маслаҳатчиси Бунёд Насимов. - Яъни, 620 минг гектар майдонларни қайта фойдаланишга киритиш, умумий экинлар майдони таркибида озуқа майдонини 15 % етказиш. Аграр соҳадаги таълим тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, 14 та таълим йўналишини халқаро аккредитациядан ўтказиш, интенсив усулда сабзавотлар етиштириш майдонларини 35% етказиш каби таклифлар киритилмоқда.      

2026–2030 йиллар учун мўлжалланган Стратегияни  кўриб чиқишда 350 дан ортиқ давлат органлари ва илмий марказлар иштирок этиши кўзда тутилган бўлиб, натижада 450 дан зиёд мақсад кўрсаткичлари янгидан баҳоланди, яъни ривожланиш мақсадларининг индикаторлари ишлаб чиқилди.  

Муҳокамалар давомида билдирилган фикр ва таклифлар умумлаштирилган ҳолда Ўзбекистон стартегияси порталига жойлаштирилади. Давлат ҳаётига дахлдорлик ана шундай муҳим жараёнларда фаол фуқаролик позициясини ифода этиш орқали намоён бўлади. Бугун билдирилган фикр ва таклифлар ўзгараётган Ўзбекистоннинг келгуси 5 йилдаги тараққиёт дастуридан ўрин эгаллайди.  Демак, келгуси беш йиллик тараққиёт йўли нафақат давлат, балки жамият билан ҳамкорликда, очиқлик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида белгилаб олинмоқда. Мазкур муҳокамалар 30 январга қадар давом этади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/II0jvFwaCuo?si=3Pk8YMnvm3B3EsIm" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА