Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси кенг тарғиб қилинди
15:14 / 2026-01-29

ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Қонликўл туманидаги “Kantex invest” масъулияти чекланган жамиятида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини кенг тарғиб қилиш ва партия сафига янги қабул қилинган аъзоларга партия гувоҳномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, корхона ишчи-мутахассислари, жамоатчилик ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш. Абдираманова “Ўзбекистон – 2030 стратегиясининг ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган ислоҳотлари, хусусан, ушбу ҳужжатда белгиланган 25-мақсад доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича батафсил тушунтириш берди. Шунингдек, партиянинг сайловолди дастурида белгиланган гендер тенгликни таъминлаш сиёсати, хотин-қизларнинг жамоат ва сиёсий партиялар фаолиятидаги иштирокини янада кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали бошқарув лавозимларида хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказиш мақсади алоҳида қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Хусусан, корхонада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар учун хавфсиз ва қулай иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш, махсус иш кийимлари ва зарур техник воситалар билан таъминлаш, ишчи-мутахассисларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган ишлар ижобий баҳоланди.

Шунингдек ЎзЛиДеП партиясининг асосий мақсад ва вазифалари, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этишга қаратилган дастур ғоялари билан батафсил таништирилди. Партия томонидан илгари сурилаётган амалий ташаббуслар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу ғояларни қўллаб-қувватлаш истагини билдирган фуқаролар партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири