«Ўзбекистон-2030» стратегияси тўғрисида»даги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонида яқин йиллар ичида юртимизда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун 3 трлн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Аслида фундаментал тадқиқотлар - бу табиат, жамият ва инсоннинг тузилиши, шаклланиши ва ривожланишига оид асосий қонуниятлар ҳақида янги билимлар олиш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, шунингдек муайян фаолият натижасида яратилган объектларни ўрганишга, назарий ва тажрибага йўналтирилган фаолият тури ҳисобланади. Бу борада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган, жумладан:
- Биринчи қилинган иш бу бевосита илмий ташкилотларни баҳолаш, уларни амалга ошираётган тадқиқотларини кўриб чиқиш бўйича миллий рейтинг тизими ишлаб чиқилди, - дейди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, педагогика фанлари доктори Жаҳонгир Мусаев. - Бу жуда самарали тизим бўлиб, ҳар бир илмий тадқиқотни баҳолашга ва уларни келажакда яна қайси йўналишларни самарали ташкил қилишга туртки бўладиган жиҳат ҳисобланади. 32 та илмий ташкилотимизда илм-фан ва инновациялар бўйича бош маслаҳатчи илмий-техник кенгаши раиси лавозимларини йўлга қўйдик. (давоми видеода)
Келгусида илм-фан соҳасида марралар янада улкан, ҳусусан, Фанлар академияси илмий ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш кўзда тутилмоқда.
- Сўнгги беш йилда 45 янги илмий тадқиқот муассасаси ташкил қилинди, 21 институт қайта ташкил қилинди ва 49 та илмий тадқиқот муассасаси фаолияти ислоҳ қилинди, - дейди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги етакчи мутахассиси Жавоҳир Шавкатов. – Бундан ташқари олимларимизга яратиб берилаётган шарт–шароитларга кўра уларнинг ойлик маошлари 6.5 баробарга ошди ва ҳозирда агарда яратилган барча имкониятлардан фойдаланиб ўз тадқиқотларини олиб борувчи олимнинг ўртача иш ҳақи 20 миллион сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари илмий фаолиятга оид давлат дастурларда молиялаштириладиган лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар, яъни битта лойиҳани молиялаштириш ҳажми камида 4.5 баробарга ошди. (давоми видеода)
2023 йилдан бошлаб ёш олимларнинг сафини янада кенгайтириш мақсадида докторантура босқичи учун квотани ҳар йили 50 фоизга ошириб бориш тартиби жорий қилинмоқда. Ушбу мақсадлар учун ҳар йили қўшимча равишда 100 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/axjlz9dnTAs?si=QtOsrZkRdbGkrqxJ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Санжар Тошпўлатов,
Нишонбой Абдувойитов,ЎзА