Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси: асосий ғоялар (+видео)
13:21 / 2026-01-28

Муносабат

Инсон қадрини юксалтириш, эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш энг олий қадрият сифатида қаралган ушбу ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаларида нафақат Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси аъзолари балки халқимиз ҳам ўзларининг асослантирилган таклиф ва тавсиялари билан фаол иштирок этиш имконияти яратилгани “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг халқ муаллифлигидаги тарихий ҳужжат бўлишига асос бўлди.

Ушбу дастурий ҳужжатда яқин ва ўрта истиқболда мамлакатимизнинг ривожланиш тенденциялари қандай бўлиши, бу борадаги устувор вазифалар белгиланган. Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган мазкур ҳужжат шубҳасиз, Ўзбекистон халқини адолатли тараққиёт йўлида жипслаштиради.

Стратегия бешта устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсадни ўз ичига қамраб олгани билан эътиборга молик. Бу мамлакатда ислоҳотлар самарадорлигини кескин ошириш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этишдек буюк мақсадларга хизмат қилади.

Стратегиянинг ҳар бир йўналишини таҳлил қиладиган бўлсак, инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш, муносиб турмуш шароити билан таъминлаш каби улкан мақсад ва марралар кўзланганини кўриш мумкин. Зотан, ушбу ҳужжат билан мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада барқарор таъминлаш йўлидаги энг долзарб масалалар ечими, уларга эришиш йўллари ва усуллари белгилаб олинди.  

Бир сўз билан айтганда, “Ўзбекистон —2030” стратегияси нафақат мамлакатимизнинг келгуси 4 йил тараққиётини шу билан бирга, унинг узоқ йиллик ривожланиш стратегиясини белгилаб берувчи муҳим ҳужжатдир.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/pFTMPRZrti0?si=Vg8-AlsZ_9BEY52_" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА