Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 2025 йилда барқарор ривожланиш мақсадлари индексида 19 поғонага кўтарилди
13:59 / 2025-12-25

Бугун озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат барқарорлиги, халқ фаровонлиги ва миллий хавфсизликни таъминлашда устувор аҳамиятга эга.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ҳамкорлигида “Глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат ва маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш орқали Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Мавлудахон Хўжаева сўзга чиқиб, глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат ва маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилганидек, янги таҳрирда қабул қилинган “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун соҳада халқаро стандартларга мос тизимни жорий этиш, озиқ-овқат бизнеси операторларининг масъулиятини кучайтириш, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат ва маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш – барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг муҳим омили сифатида қаралиши натижасида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги глобал индекси рейтингидаги ўрни кўтарилиб бормоқда.  

Жумладан, жорий йилда Ўзбекистон 2025 йил учун Барқарор ривожланиш мақсадлари индексидаги кўрсаткичларини яхшилаб, ўтган йилга нисбатан 19 поғонага кўтарилди ва 2015 йилдан буён МО ва Шарқий Европа давлатлари орасида жадал ривожланаётган давлат сифатида эътироф этилди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА