Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 2017-2020 йилларда UNIDO рейтингида 6 поғона кўтарилган
16:33 / 2023-04-06

Таъкидлаш керакки, мамлакатларнинг саноат рақобатбардошлиги бўйича рейтинги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саноатни ривожлантириш бўйича ташкилоти (UNIDO) томонидан икки йил кечикиш билан ишлаб чиқилади. Бунда охирги ҳисобот 2020 йил якунлари бўйича 2022 йилда чоп этилган.

Рейтинг асосини ишлаб чиқарадиган саноат ривожланишининг бир қанча асосий кўрсаткичлари бўйича ҳисобланган саноат рақобатбардошлигининг композит индекси ташкил этади. Бунинг учун ўрганилаётган мамлакат бўйича расмий статистик маълумотлардан фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари ишлаб чиқарадиган саноатни ривожлантириш бўйича 2017-2022 йилларга оид кўрсаткичлар ва Ўзбекистоннинг UNIDO рейтингидаги ўрнини таҳлил қилди.  

Таҳлилга кўра, Ўзбекистон 2017-2020 йилларда UNIDO рейтингида 95-ўриндан 89-ўринга, яъни 6 поғонага кўтарилди ва бу эътиборга молик ютуқ. Бундан ташқари, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида саноат рақобатбардошлиги индекси бўйича Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда туради. Бу ютуқларга охирги йилларда ишлаб чиқарадиган саноатни жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш ёрдамида эришилди.  

Шунингдек, саноат рақобатбардошлиги индексига киритилган айрим асосий кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистонда қуйидаги ижобий ўзгаришларга эришилди. Хусусан, ишлаб чиқарадиган саноатнинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) даги улушида барқарор ўсиш тенденцияси қайд этилди, яъни 2017 йилда 15,5 фоиз, 2022 йилда эса 20,5 фоиздир. Соҳада аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳар йили ўртача 4,7 фоиздан барқарор равишда ўсиб борди.  

Ўзбекистон жаҳон миқёсида маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш бўйича тобора яхшироқ натижаларга эришмоқда. Ҳар йили жаҳон бозорида маҳаллий саноат маҳсулотларига талаб ортиб, экспорт географияси кенгаймоқда. Бунинг натижасида товарлар экспортида ишлаб чиқарадиган саноат маҳсулотлари улуши 76,6 фоиздан 83,3 фоизга ошди.  

Фармацевтика маҳсулотлари, турли тиббий асбоб-ускуналар ва буюмлар, шунингдек, юқори технологияли тармоқлар учун эҳтиёт қисмлар экспортининг жадал ўсиши ҳисобига ишлаб чиқарадиган саноат маҳсулотлари экспортида юқори технологияли маҳсулотлар улуши 0,16 фоиздан 0,49 фоизгача ошган, дейилади МҲТИ таҳлилида.  

ЎзА