Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 131 давлат ичида “сезиларли тараққиёт”нинг энг яхши тоифасига кирган 4 та мамлакат қаторида қайд этилди
11:43 / 2023-09-29

26 сентябрь куни АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари бўйича ҳисоботини (“TDA Report”) эълон қилди.

Унда давлатимиз томонидан болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича Ўзбекистон кетма-кет иккинчи йил “сезиларли тараққиёт”нинг энг яхши тоифасига кирди, дейилади Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотида. 

2011 йилда Ўзбекистон “давлат томонидан болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ҳеч қандай мазмунли саъй-ҳаракатларни амалга оширмаган” 4-тоифага киритилган эди. 

2018 йилда АҚШ Меҳнат департаменти қарори билан Ўзбекистон дарҳол “ўртача” тараққиёт билан 2-тоифага, 2022 йилда эса “сезиларли тараққиёт” тоифасига ўтказилди. 

Охирги ҳисоботга кўра, бу йил 131 давлат ичида Ўзбекистон Аргентина, Колумбия ва Кот-д`Ивуар билан биргаликда “сезиларли тараққиёт” мақомига сазовор бўлган атиги 4 давлат қаторидан жой олди. 

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА