Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 12 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган
11:35 / 2022-04-12

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь — февраль ойларида 12 та хорижий давлатга қиймати 5,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 3,5 млн. жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.

Оёқ кийимлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 990 639 жуфтга камайган.  

2022 йилнинг январь — февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 2,5 млн. жуфт
Тожикистон – 598 246 жуфт
Қозоғистон – 291 345 жуфт
Россия – 77 373 жуфт 
Молдова – 26 896 жуфт 
Грузия – 10 836 жуфт

2022 йилнинг дастлабки икки ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:

Андижон вилояти – 2 млн.
Самарқанд вилояти – 1,8 млн.
Фарғона вилояти – 1,1 млн.
Тошкент вилояти – 221 минг
Наманган вилояти – 183 минг АҚШ доллари

ЎзА