Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ талабаларга ўз стипендиясини топширди
12:11 / 2021-05-20

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг иқтидорли талабалари учун «Ўзбекгидроэнерго» АЖ нинг номдор стипендияси таъсис этилган эди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ нинг номдор стипендиясига танлов жараёнлари очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил қилинади.

Бугун, 19 май куни ТИҚХММИ мажлислар залида ўтказилган навбатдаги танловда муносиб иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 5 нафар иқтидорли талабани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Кадрлар бошқармаси бошлиғи Иноят Сунатов кириш сўзи билан очиб берди.

Тақдирлаш маросимида танловда ғолиб деб топилган иқтидорли талабаларга жамиятнинг махсус гувоҳномаси ҳамда пластик карточкалари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ нинг номдор стипендиясига сазовор бўлган иқтидорли талабаларни ТИҚХММИ Гидротехника қурилиши факультети декани Бахриддин Хасанов ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети декани Абдусаид Исақовлар табриклашди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ нинг номдор стипендияси совриндорлари:

1. Гидротехника қурилиши факультети бакалавриат таълим йўналиши 3-босқич талабаси Маликов Шердор Дониёр ўғлига минимал ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги стипендия;

2. Гидротехника қурилиши факультети бакалавриат таълим йўналиши 4-босқич талабаси Душабоев Шахбоз Нематжон ўғлига минимал ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдоридаги стипендия;

3. Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети бакалавриат таълим йўналиши 2-босқич талабаси Комилжонов Бехзод Ойбек ўғлига минимал ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоридаги стипендия;

4. Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети бакалавриат таълим йўналиши 2-босқич талабаси Жалгасбаева Наргиза Муратбай қизига минимал ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоридаги стипендия;

5. Гидротехника қурилиши факультети бакалавриат таълим йўналиши 3-босқич талабаси Шаропов Шарифжон Қаҳрамоновичга минимал ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги стипендия тайинланди.

Тадбирда сўзга чиққан стипендиат талабалар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти номига самимий миннатдорчилик билдириб, келгусида мазкур билдирилган юксак ишончни оқлашга, соҳа учун билим салоҳияти юқори мутахассис-кадрлар бўлиб етишиш ҳамда муносиб кадрлар сифатида хизмат қилишга ваъда бердилар.